O‘zLiDeP фаоллари Бўка кичик саноат зонаси фаолиятини ўрганди

13.01.2018, 15:26

O‘zLiDeP фаоллари Бўка кичик саноат зонаси фаолиятини ўрганди

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда O‘zLiDePнинг Ҳудудий партия ташкилотлари Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудирлари, Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбарлари ҳамда Партиянинг депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудирлари ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи ижрочи котибларининг малакасини оширишга қаратилган ўқувлар бўлиб ўтмоқда.

Амалиёт билан уйғун тарзда ўтказилаётган ўқувлар партия ходимларининг нафақат сиёсий билимларини балки, жойларда маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ишлаш тизимини тубдан янгилаш, назорат таҳлил фолиятини олиб бориш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги билим ва малакаларини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Куни кеча республикамизнинг барча вилоятларидан келган 40 дан ортиқ ўқув курси тингловчилари Тошкент вилоятининг 17 та туманидан ташкил этилган кичик саноат зоналари фаолиятини ўрганиш юзасидан Тошкент вилояти, туман Кенгаши депутатлари томонидан олиб борилган назорат таҳлил фаолиятида иштирок этдилар. 

Хусусан, Халқ депутатлари Бўка туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ш.Хайитов бошчилигида, партия Самарқанд вилоят Кенгаши Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлим мудири Н.Тўраев ва вилоят Кенгаши Депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Э.Пардаевлар “Бўка кичик саноат зонаси дирекцияси” ДУК фаолияти билан яқиндан танишиб, ўз ечимини кутаётган қатор масалалар мавжуд эканлигини аниқлашди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорнинг 6-банди 1-иловасига асосан Бўка туман МТП ҳудудидаги 2.3 гектар ер майдонида 9 та лойиҳага мўлжалланган кичик саноат зонаси ташкил этиш белгиланган бўлиб, ушбу ер мадони, бинолари билан 2017 йилнинг 1 декабрига қадар Бўка тумани ҳокимлиги тасарруфига топширилиши белгиланган эди. Аммо бугунги кунга қадар 5 та лойиҳа учун 1.2 гектар ер майдони ажратилган холос. “Ўзагросервис” АЖ томонидан қарор ижроси тўлиқ таъминланмаётганлиги боис қолган 4 та лойиҳа эгаларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, Президентимизнинг юқоридаги қарорда кичик саноат зонаси ҳудудларини электр энергияси, газ билан тўлиқ таъминлаш учун туман молия бўлимлари томонидан маблағ ажратиш масаласи ҳам қайд этилган эди. Бироқ ҳозирга қадар бу масалалар юзасидан умуман маблағ ажратилмаган.

Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан олиб борилган ўрганишлар ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан маҳаллий Кенгаш депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама этиш учун қатор таклифлар киритилди. Жумладан, мазкур ҳудудга ташриф буюраётган нафақат маҳаллий тадбиркорлар балки, хорижлик инвесторлар учун ҳам барча шарт-шароитларни яратиш, хусусан, 110 кВт кучга эга электр энергияси линиясини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган тартибда маблағ ажратиш ҳамда туман ҳудудидаги “Йўлдош Ҳожметов” фермерлар уюшмасига қарашли шўрланган, унумдорлиги 43 фоиз бўлган, 10 гектар ер майдонини Дирекция учун ажратиш масалалари ўртага ташланди.

Мазкур аниқланган камчиликлар юзасидан шу куннинг ўзида туман архитектура, молия бўлимига, туман солиқ инспекциясига, туман газ ва электр энергияси филиалига ҳамда туман прокуратураси каби ўндан ортиқ ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Хўш, депутатлик сўровлари ижобий ҳал этиладими? Ташкилотларнинг мазкур сўровларга йўллаган жавоби ва масалаларнинг қай даражада ҳал этилгани борасида навбатдаги хабарларимизда эълон қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Эркин Пардаев,

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 Депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    589
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+