O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли 12 нафар гулистонлик ёшларнинг бандлигини таъминлади

19.06.2020, 14:35

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли 12 нафар гулистонлик ёшларнинг бандлигини таъминлади

Гулистон шаҳридаги “Сабина ширмой нонлари” хусусий корхонаси раҳбари, O‘zLiDeP депутати Наргиза Худойбердиева ўндан зиёд гулистонликларнинг иш билан бандлигини таъминлади. У корхона фаолиятини янада кенгайтириб ёшлар учун яна ўнга яқин иш ўринлари яратиш ниятида.

Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Наргиза Худойбердиева пандемия даврида ўз ҳудудидаги аҳолини мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келаётган фаол тадбиркорлардан. У раҳбарлигида Улуғобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил қилинган нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонанинг фаолият бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо бу ерда ишлаб чиқарилаётган нон ва нон маҳсулотлари ўзининг харидорини топган.

Айниқса, корхонада ишлаб чиқарилаётган сифатли қолипли нон  маҳсулотларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда.

- Бугунги кунда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, корхонамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини оширишга аҳд қилдик, - дейди Наргиза Худойбердиева. - Бунинг натижасида янги иш ўринлари сонини ўнтага оширамиз.

Шуниси эътиборлики, Н.Худойбердиева “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Сардоба сув омбори тошқинидан зарар кўрган оилалар холидан мунтазам хабар олиб турибди. Уларга зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда ҳам намуна кўрсатяпти.

Шунингдек, депутатнинг аҳоли ўртасида, озиқ-овқат дўконларида пандемия тартиб қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, аҳолининг касалликка чалинишининг олдини олиш, хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга ошираётган амалий ишлари ҳам эътиборга молик.

Ҳусан Жабборов,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    731
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+