“Худойзод” маҳалласида қуйи бўғин аъзолари сони 10 нафарга ортди

19.06.2020, 16:29

“Худойзод” маҳалласида қуйи бўғин аъзолари сони 10 нафарга ортди

Қарши шаҳридаги “Ходойзод” маҳалласида яқинда очилган БПТ сафи сартарош, тикувчи, пойабзал устаси ва томорқачи каби бир қатор касб эгалари ҳисобига кенгайиб бормоқда.

БПТ раиси Хадича Эшонқулованинг айтишига қараганда бошланғич партия ташкилоти томонидан аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган баъзи муаммоларни ҳал этиш борасида учрашувлар ўтказилмоқда. Энг муҳими, бошланғич партия ташкилоти маҳаллада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан банд бўлган аҳоли вакилларини бир мақсад йўлида бирлаштиришга интилишмоқда. Бу ҳамкорликни маҳалладаги бизнес вакиллари, ишбилармон ва томорқачилар  қўллаб-қувватлашмоқда. Яқинда партия сафига ана шундай серғайрат тадбиркорлардан 10 нафари  қабул қилинди ва БПТ аъзолари сони 15 нафарга етди.

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+