O‘zLiDeP кўмагида 20 нафар чортоқлик аёллар ишга жойлаштирилди

19.06.2020, 16:30

O‘zLiDeP кўмагида 20 нафар чортоқлик аёллар ишга жойлаштирилди

Шу кунларда жойларда аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида ҳудудларда амалга ошираётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Шу мақсадда O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Чортоқдабўлди.

Маълумки, бугунги пандемия шароитида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни фойдали меҳнатга ўргатиш энг долзарб масалалардан биридир. Ана шу мақсадда тумандаги 23 та корхона ва ташкилотларда 295 та янги  иш ўринлари ташкил этилди ҳамда 70 нафар фуқаролар захира қилинган иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

Масалан, туманда жойлашган “Mega gold tekstil servis” корхонасига O‘zLiDeP Чортоқ туман Кенгаши фаоллари кўмагида 20 нафар аёллар ишга жойлаштирилди.

- Уч ой аввал Ўзбекистон Либерал – демократик партиясига иш сўраб мурожаат қилган эдим ва менга “Mega gold tekstil servis” корхонасини тавсия қилишди, ҳозирда шу корхонада ишлаяпман. Бу ерда шароитлар яхши, ойликларимиз ўз вақтида тўлаб бориляпти, бундан хурсандман ва шу ерда ишлаб оиламга даромад олиб киряпман, - дейди корхона ишчиси Умида Ҳолмирзаева.

Ушбу корхонада айни кунда  трикотаж маҳсулотлари, мактаб формаси ва эркаклар камари ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда.

- Корхонамиз 2018 йилда ташкил топган, дастлаб 12 нафар ишчи-ходимлар билан иш бошлаганмиз. Ўтган йилларда фаолиятимизни кенгайтириб, янги иш ўринлари кўпайтирдик. O‘zLiDeP билан бирга ҳамкорликда 20 нафар аёллар ва ёшларни ишга қабул  қилдик. Бир ойда 3000 дона мактаб формаси ишлаб чиқаряпмиз. Яна иш ўринларини кўпайтириш имкони бор. Аёлларни яна иш билан таъминлаб, маҳсулотларимизни кўпайтирмоқчимиз, дея таъкидлади  корхона раҳбари Нодирбек Оғалиқов.

Туманнинг Бешкапа маҳалласида яшовчи тадбиркор Сардорбек Жўрабоевга туман кенгаши депутати Икромжон Ҳолмирзаев кўмаги билан 1 гектар ер майдони ажратиб берилди. Эндиликда тадбиркор бу ерда туяқушчилик фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида.

- Маҳалламиздаги 24 нафар кам таъминланганлардан 16 нафари камбағалликдан чиқарилди. Депутат Икромжон Ҳолмирзаев ёрдамида 10 нафари ишга жойлаштирилди, тадбиркорлик қилиш истагида бўлганларга 20 сотихдан ер ажратиб берилди, - дейди  Бешкапа МФЙ раиси Муродилла Тўхтаназаров. Шу билан бирга туманимиздаги 70 гектар адирлик ерга депутат кўмаги билан сув чиқарилди, ҳозирда у ерда ғўза парваришланмоқда. 

Бу каби амалий ишлар партиянинг барча туман кенгаши ҳудудларида амалга оширилмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    850
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+