Тахтакўпирнинг энг чекка овулларида касаначилик цехлари ташкил этилади

13.01.2018, 16:28

Тахтакўпирнинг энг чекка овулларида  касаначилик цехлари ташкил этилади

O‘zLiDeP Тахтакўпир туман Кенгашида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини партия фаоллари ва хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда халқ депутатлари туман Кегаши депутати И.Нурсейтов нутқ сўзлаб, Президентимиз Мурожаатномаси мамалакатимиз тарихида улкан сиёсий  воқеа бўлиб, ҳар биримизда келажакка ишонч билан қадам ташлашга, янада юқори марраларни эгаллашга бўлган жасоратни ўйғотгани ва энг муҳими, тадбиркорлик ва инновацион ғояларнинг ҳаётимизда нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини теран англашимизга туртки бўлганини таъкидлаб ўтди.

Тадбир иштирокчилари томонидан 2018 йилга Юртбошимиз томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллав-қувватлаш йили” деб ном берилиши партиямиз олдига улкан вазифаларни қўйиши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, халқимизнинг фаровон турмуши, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлашдек эзгу мақсадни амалга оширишда тадбиркорларга қулай шароит ва имкониятлар яратилгани ҳақида маълумотлар берилди. 

Тадбир давомида хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича қатор амалий таклифлар билдирилди. Улардан “Мустақиллик” МФЙ маслаҳатчиси Н.Даниярованинг энг чекка овуллардан  касаначилик цехларини ташкил этиш  ҳақидаги таклифи туман маъсуллари томонидан мақулланди.

Туман чорвачиликка ихтисослашганлигини ҳисобга олиб, бу йил амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳаларнинг ижроси  депутатларимиз томонидан назоратга олиниши ва ишсиз аёлларни янгидан ташкил этилган чорвачилик хўжаликларига ишга жойлаштириш ва энди иш бошлаётган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар олишида яқиндан ёрдам бериш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир якунида Президентмизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини партия электорати ва кенг аҳоли қатлами орасида тарғиб қилиш борасида партия фаоллари ва депутатлар олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+