“Қуёшли юрт” маҳалласида O‘zLiDeP депутати кўмаги билан эски кўприк таъмирланди

19.06.2020, 16:33

“Қуёшли юрт” маҳалласида O‘zLiDeP депутати кўмаги билан эски кўприк таъмирланди

Денов туманидаги "Қуёшли юрт" маҳалласида яшовчи аҳоли ҳудуддаги 81-умумтаълим мактаби яқинида жойлашган трансформаторнинг эскилиги туфайли тез-тез чиқроқ ўчишидан азият чекишарди. Ҳадеб уни тузатиш, уста чақириш одамларни анча бездириб ҳам қўйганди. Ушбу масала юзасидан улар ўзлари сайлаган Денов туман кенгаши депутати С.Рашидовага мурожаат қилишди.

Депутат муаммони ўрганиб, тегишли ташлкилотларнинг эшигини қоқди, депутатлик сўровлари чиқарди. Югуриб-елиб бўлса ҳам, ниҳоят, трансформаторни қайтадан таъмирланишига муваффақ бўлди.

— Маҳалладаги Фирдавсий, Қори Ниёзий кўчаларида ўрнатилган симёғочлар ҳам анча эскирган, - дейди O‘zLiDeP Денов туман Кенгаши аппарат раҳбари Муҳаммади Мамадалиев. — Уларни ҳам алмаштирмаса, юқоридаги ҳолат давом этиши мумкин. Ахир ёмғирли, қорли, довулли кунлар ҳам бор. Шу боис, депутат эски симёғочларни янгисига алмаштиришга ҳам аллақачон киришган. Яқин кунларда бу иш ниҳоялайди ва депутат сайловлар пайтида берган яна бир ваъдасининг устидан чиққан бўлади.

Дарвоқе, тиниб-тинчимас депутат С.Рашидова бу билан чекланиб қолмади. Унинг ташаббуси билан ушбу маҳалладагиларнинг яна бир мушкули осон бўлди.  

— Маҳалламиздаги Жаннатмакон кўчаси бошида эски кўприк анча абгор ҳолатга келиб қолганди, — дейди «Қуёшли юрт» маҳалласи раиси Эркин Боймуродов. — Ундан ўтиб-қайтадиган автомобиллар ҳам, йўловчилар ҳам хавотир билан юришарди. Депутат бу масаланинг ҳам ечимида ўзи бош-қош бўлди. Айни пайтда С.Рашидованинг ташаббуси билан ҳашар уюштирилиб, эски кўприк бузилиб, бетон қуйилди. Устидан плита ётқизилиб, асфальтланди. Шунингдек, кўприк атрофидаги 100 метрлик латок ариқ ҳам чиқиндилардан тозаланди. 

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    891
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+