Деҳқонободлик халқ вакиллари сел оқибатларини бартараф этишда фаоллик кўрсатишмоқда

22.06.2020, 14:24

Деҳқонободлик халқ вакиллари сел оқибатларини бартараф этишда фаоллик кўрсатишмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Деҳқонобод туманининг тоғолди ҳудудларида сел келиши оқибатида баъзи аҳоли ҳудудларидаги автомобиль йўллари яроқсиз ҳолга келиб қолган ва бу масалалар халқ вакиллари эътиборидан четда қолаётгани йўқ.

Хусусан, халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Баҳриддин Баратов ташаббуси билан “Теракли” МФЙ Пасттеракли қишлоғида ёғингарчилик ва сел сабаб бузилган 5 километр йўл ва дарё гузари таъмирланди. Йўл атрофларини текислаш ва тартибга келтиришда маҳаллий аҳоли вакиллари фаоллик кўрсатишган бўлишса, қум, шағал олиб келиш, махсус техникалар ёрдамида йўлга тош ётқизиш ва зичлаш каби юмушлар депутат кўмагида амалга оширилди.

  O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+