O‘zLiDeP депутати уйчилик уйда ўтирган 38 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади (+видео)

22.06.2020, 14:36

O‘zLiDeP депутати уйчилик уйда ўтирган 38 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади (+видео)

Уйчи тумани депутатлари ҳам аҳолининг бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Халқ депутатлари туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат Адиба Хожимирзаева ўзи раҳбарлигидаги тикувчиликка  ихтисослашган “Шахноз мастер класс” хусусий корхонасида 38 нафар аёллар ва ёшларни уйда ўтирган ҳолатда бандлигини таъминламоқда.

- Бутун дунёда юз бераётган пандемия шароитида ҳам бекор қолганимиз йўқ, бизнинг раҳбаримиз чок машина билан таъминлаб бердилар. Ҳозирда уйда ўтирган ҳолда тиббий ниқоблар тикиш билан шуғулланиб келяпмиз, - дейди Лутфия Қўчқорова. – Дастлаб, бир кунда 700-800 дона тиббий ниқоблар тиккан бўсак, ҳозирда 1000-1500 дона ниқоблар тикяпмиз. Бир ойда ўртача 1 млн. 500 минг сўмдан 2 миллион сўмгача даромад топяпмиз.

Пандемия сабабли карантин эълон қилинди, биз тадбиркорлар иш фаолиятимизни тўхтатиб қўйганимиз йўқ. “Шахноз мастер класс” хусусий корхонаси бир кун ҳам иш фаолиятини тўхтатмади. Барча ҳодимларимизга карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда уйда иш ташкил қилдик. Ишчиларимизга ўз хонадонларига тикув машинкалари етказиб бердик. Тикувчиларимиз ўз хонадонларида оилавий иш ташкил қилиб, 2 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача даромад топганлари ҳам бўлди, - дейди  Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, тадбиркор Адиба Хожимирзаева.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1041
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+