“Келажак зиё гулшани” ўқув марказида болалар учун нодавлат таълим муассасасини очиш режалаштириляпти

13.01.2018, 16:41

“Келажак зиё гулшани” ўқув марказида болалар учун нодавлат таълим муассасасини очиш режалаштириляпти

O‘zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши “Келажак зиё гулшани” ўқув марказида  юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, “O‘zLiDePнинг ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Партия фаоллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда O‘zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Исламов сўзга чиқиб Мурожаатномада  илгари сурилган барча фикрлар мамлакатимизни янада равнақ топиши учун йўналтирилганлигини таъкидлаб ўтди. Тадбирда аёлларимизни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларни жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада ошириш борасида фикр юритилди.

– 2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили,  деб ном берилиши ҳам тадбиркорларга катта  имкониятлар эшигини очди, – дейди Халқ депутатлари Мингбулоқ туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси, “Келажак зиё гулшани” ўқув маркази раҳбари Санобар Абдураҳмонова. – Тадбиркорлик субъектлари учун икки йилгача текширувни чеклаш белгилангани соҳа вакиллари учун янада қулайликлар туғдирди. Биз ҳам тадбиркорларга яратиб берилаётган бундай имкониятлардан оқилона фойданмоқчимиз. Келажакда марказимиз қошида болажонларимиз учун барча қулайликларга эга нодавлат таълим муассасасини очишни режалаштиряпмиз.

Қизғин руҳда ўтган давра суҳбати тадбиркор аёлларга, эндигина тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиб бориш учун амалий семинарлар ва мастер-класс дарсларини доимий ташкил этиб боришга келишиб олинди.

Ҳуснида ИМИНЖАНОВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+