Тижорат банклар раҳбарлари амалга оширган ишлари бўйича O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

23.06.2020, 16:20

Тижорат банклар раҳбарлари амалга оширган ишлари бўйича O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг  йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда  “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида “Агробанк” АТБ, “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда Акциядорлик тижорат “Халқ” банки Боёвут туман филиаллари мутасадди раҳбарларининг 2020 йилнинг 5 ойи давомида амалга оширган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди.

- “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида банк филиали томонидан 14 нафар юридик шахсларга 1 795 миллиард сўм миқдорида ва 18 нафар жисмоний шахсларга 514 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, 51 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирги кунда банк филиали томонидан 7 та юридик шахсларга ва 32 нафар жисмоний шахсларга жами 2 397 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, бунинг ҳисобига 53 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган, - деди “Микрокредитбанк АТБ Боёвут филиали кредит бўлими бошлиғи Фурқат Эралиев. - Бундан ташқари ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида янги иш ўринлари яратиш бўйича 455 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари  ажратилган.

Шунингдек, акциядорлик тижорат Халқ банки Боёвут филиали ҳамда “Агробанк АТБ Боёвут туман филиали томонидан ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилаётганлиги борасида банк масъуллари ўзларининг ҳисоботларини тақдим этди.

Депутатлар мазкур йўналишда бажарилган ишларни эътироф этган ҳолда  аҳолининг, шу жумладан, “Ҳар бир оила–тадбиркор” давлат дастури доирасида кредит сўраб мурожаат қилганларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирмаслик, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини  билдиришди.

Шунингдек, йиғилишда банклар томонидан кредит ажратишда айрим камчиликларга йўл қўйилаётганлиги ҳақида ҳам сўз юритилди.

Йиғилишда партия Боёвут туман Кенгашининг ҳам ўтган беш ой мобайнида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳам тингланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Дилором Эсонова,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    587
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+