Ишчи гуруҳ аъзолари Элликқалъа туманида қандай масалаларни ўрганди?

23.06.2020, 16:23

Ишчи гуруҳ аъзолари Элликқалъа туманида  қандай масалаларни ўрганди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Эмма Аслонова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати З.Реймовалар Элликқалъа туманида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди. 

Учрашувлар давомида аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг дастлабки манзили тумандаги “Boston Mega Tekstil” ҳамда “Boston Optimal Tekstil” МЧЖ бўлди.

2018 йилдан ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхонада айни пайтда ип-калава ва жинси материаллар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар эса ички бозорлар билан бирга, хорижга ҳам экспорт қилиняпти. Эътиборли жиҳати, корхонада фаолият юритаётган 350 нафар ишчи-ходимларнинг 60-70 фоизини  ёшлар ташкил этади.  

Корхона раҳбари Ж.Жаббаровнинг айтишича, пандемия даврида ҳам бу ерда иш фаолияти тўхтаманган. Ишчи-ходимлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ишлашган. 

Корхона қошидаги "Boston Optimal Tekstil" МЧЖ ҳам жорий йилда ўз фаолиятини бошлади. Мазкур корхонада асосан юмшоқ сочиқлар ишлаб чиқарилади. Аҳамиятлиси, бу ерда меҳнат қилаётган 250 нафар ходимларнинг 60 фоизи ёшлардан иборат.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида пандемия даврида Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг аҳамияти, давлатимиз томонидан тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Ўз навбатида, тадбиркорнинг таклифлари,  муаммолари тингланиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.   

Халқ ноиблари шунингдек, “Қирққиз” овулида ҳам бўлиб, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ўрганди ва сектор раҳбарлари билан биргаликда уларни бартараф этиш чораларини кўрди.   

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+