O‘zLiDeP депутати эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватламоқда

23.06.2020, 17:04

O‘zLiDeP депутати эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватламоқда

Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасида юртимиздаги саховатпеша инсонлар томонидан ибратли ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Куни-кеча маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан 30-Ғишткўприк сайлов округидаги Чорсу, Шарқ тонги, Чинор, Амир Темур, Сохибкор ва Гулпора маҳаллаларидаги якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олиниб, уларга 10 турдаги озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек депутатлар томонидан маҳаллалардаги оилалар аҳволини ўрганиш жараёнида аҳолининг ишга лаёқатли қисмини бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Биргина июнь ойининг ўтган даврида Наманган шаҳри маҳаллаларидаги иш билан банд бўлмаган ва карантин сабабли вақтинча ишсиз бўлган 58 та аҳоли вакилларини депутат Олимхон Бабаханов бошқариб келаётган “ART SOFT HOLDING” компанияси таркибидаги корхоналарда доимий ва мавсумий иш билан таъминланди. 

Бу каби ишлар бугунги кунда Наманган шаҳридаги Ғишткўприк, Сумалак гузари, Маданий ва Шаршара маҳаллаларида ҳам давом эттирилмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    131
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+