O'zLiDeP депутати кўмагида Тафаккур ва Баландариқ кўчаларига асфальт ётқизилди

23.06.2020, 17:11

O'zLiDeP депутати кўмагида Тафаккур ва Баландариқ кўчаларига асфальт ётқизилди

Шу йилнинг март ойида Наманган шаҳрида жойлашган Янги замин ва Меҳнатобод маҳалласининг Тафаккур ва Баландариқ кўчасида яшовчи фуқаролардан маҳаллий кенгаш депутати Гавхархон Тургуновага мурожаат келиб тушди.

Маълум бўлишича, мазкур кўчалар ёғингарчилик мавсумларида лойга, иссиқ кунлари эса чанг-тўзонга ботиб кетади, бу эса аҳолига қийинчилик туғдирмоқда, айниқса болаларнинг мактабга ва кексаларнинг масжидга бориб келишларида ноқулайликлар келтириб чиқаряпти. Маҳалла аҳли ушбу муаммони ечимида амалий ёрдам сўраб, депутатга юзланди.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати мурожаат юзасидан соҳага дахлдор мутасадди ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўрови юборди. Халқ вакилининг саъй-ҳаракати билан махсус ишчи гуруҳ ушбу масалани  ўрганиб чиқди ва депутатнинг кўчаларни асфальтлаш бўйича дастурга киритиш таклифини маъқуллади.

Мана кўп ўтмай, ҳар икки кўчадаги жами 2000 км йўл асфальт қилиниб, йўллари равон ҳолга келтирилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+