O‘zLiDeP фракцияси аъзолари аҳоли мурожаатларига жойида ечим топди

23.06.2020, 17:25

O‘zLiDeP фракцияси аъзолари аҳоли  мурожаатларига жойида ечим топди

Олий Мажлис Қонунчилик паталасидаги O‘zLiDeP  фракцияси аъзолари  Ботир Мардаев ва Тўразода Ботирбек Бектурдиевлар Президент фармон ва қарорларининг жойлардаги ижросини ўрганиш мақсадида Хоразм вилоятида бўлишди.

Халқ вакиллари вилоятдаги учрашувларини Шовот туманидан бошлаб, туман ҳокими Ҳ.Отаҳанов ҳамда сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида ҳудуддаги мавжуд 55 та маҳалла миқёсида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

4-сектор ҳудудига қарашли “Беғубор”  кўчаси 1-уйда яшовчи Бахром Худаяров хонадонида 9 нафар фуқаро истиқомад қилади. Сектор кўмагида Б.Худаяров “Дилмурод Ўлмасбек” фермер ҳўжалигига ишга жойлаштирилган. Томорқадан самарали фойдаланиш мақсадида қўшимча равишда субсидия ҳисобидан иссиқхона ҳам қуриб берилган.

Шу маҳаллада яшовчи Шухрат Рўзметов хонадонида бўлган депутатлар унинг норасмий иш билан бандлиги, 2 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи М.Садуллаева “Хулкар Мадина” фермер хўжалигига ишга жойлаштирилганини гувоҳи бўлишди. Ушбу оилага туман ҳокимлиги томонидан 20 бош жўжа, субсидия асосида иссиқхона қуриб берилиб, фарзандлари бандлиги ҳам таъминланган.

Мазкур учрашувлар давомида халқ ноиблари тумандаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Темир йўл обод” чорвачилик ва паррандачиликга ихтисослаштирилган комплекс фаолияти билан ҳам танишди.  

2018 йилда “Махтимқули” маҳалласида 670 гектар ер майдонида ишга туширилган мазкур комплекс вилоят аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда ушбу комплексда 1000 дан ортиқ чет давлатларидан олиб келинган турли хилдаги  наслли қора моллар кўпайтирилиб, ички бозорга сотилмоқда. Шунингдек, бу ерда сутни қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги тармоқларнинг қурилиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг учрашувлари “UZTEX GROUP” Каткалъа-текс МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасида давом этди. Пайпоқ ва колготка маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур корхонада айни пайтда 1473 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Эътиборлиси, ҳозирги карантин пандемияси даврида ҳам бу ерда ишлаб чиқариш жараёни сира тўхтагани йўқ.

Олий Мажлис Қонунчилик паталаси депутатларининг навбатдаги манзили Янгибозор тумани бўлди.

Учрашувлар давомида туманнинг “Дўстлик” маҳалласида қурилаётган 350 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси, 10-сон мактаб интернатининг  қайта реконструкция қилиш жараёни, Бўзқалъа қишлоғидаги кичик саноат зонасида тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, 1.8 гектар майдонда қурилиши мўлжалланган ёғ зоводи, чорвачилик комплекси, паррандачилик фермаси билан танишди.

Шундан сўнг “Истиклол” маҳалласида яшовчи Умид Олимов хонадонида бўлишди. Суҳбат ва мулоқотлар чоғида У.Олимов маҳалласида машиналарга хизмат кўрсатиш кўчма шахобчаси очиш ниятида эканини айтиб, кўчма контейнер ажратилишида кўмак сўради. Мазкур масала жойида бартараф этилиб, туман ҳокимлиги томонидан фуқарога кўчма контейнер қўйиб бериладиган бўлди.

“Янги зомон” кўчасида яшовчи Эргаш Салаев хонадонига ҳам ҳомийлар томонидан қора мол берилиб, оила аъзолари “Бекобод Бўзқаъла”  фермер хўжалигига ишга жойлаштирилган. Депутатлар Э.Салаев хонадонида ҳам бўлиб, оила соҳибининг келажакдаги режалари билан қизиқди. Хонадон соҳиби томорқасида иссиқхона ташкил этишни ният қилганини билдирди. Бу масала ҳам жойида ҳал этилиб, мутасаддилар томонидан томорқадаги кортошкалар йиғиб олингандан сўнг иссиқхона қуриб бериладиган бўлди.

Парламент қуйи паталасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Ваҳобжон Муродқобилов, Абдулла Рузметов ва Нигора Қутлимуратовалар иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳам Урганч шаҳар ҳокимлигида бўлиб, шаҳардаги инвестициявий лойиҳалар ва уларнинг бажарилиш ҳолати, янги иш бошлаш арафасида турган тадбиркорлик субъектлари, мактабгача таълим ташкилотлари муаммоларини ўргандилар.

Шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг айтишича, Урганч шаҳар “Хонқа” кўчасида Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси Урганч шаҳар Давлат хизматлари маркази учун замонавий типдаги барча қулайликларга эга бўлган янги бино қурилиш ишлари ниҳоясига етмоқда. Халқ ноиблари ушбу янги бино, унинг ишга тушириш режалари ва аҳолига кўрсатиладиган хизмат турлари билан танишиш мақсадида мазкур бинога ташриф буюрди.

Ушбу марказ ишга туширилиши натижасида Урганч шаҳар аҳолисига катта имконият ва қулайликлар, шу билан бирга қўшимча иш ўринлари ҳам яратилади. 

Урганч шаҳар “Бўстон” маҳалласида умумий қиймати 2 758 млн. сўмлик, шундан 2 000 млн сўмлик имтиёзли кредит ҳисобига давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида 100 ўринга мўлжалланган “LEADER LAND” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Тадбиркор Темур Шарипов томонидан барпо этилган ушбу маскан тез орада болажонлар учун фойдаланишга топширилади.

Ишчи гуруҳ аъзолари Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ҳамроҳлигида шаҳардаги “SEVINCH MEDICAL CENTER” оилавий корхонаси фаолияти билан ҳам танишди. Умумий қиймати 5 млрд сўмлик ушбу клиниканинг ишга тушириши натижасида 33 та янги иш ўрни яратилган ва йил охирига қадар яна 15 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

 Ушбу клиника бир вақтнинг ўзида 70 та беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлиб, унда беморлар онкология, нейрохирургия, томир жарроҳлиги, пластик, обдоминал, эндокринологик жарроҳлик турлари билан даволаниши мумкин.

Олий Мажлис Қонунчилик паталаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим сектори мудири

  • Кўрилди
    1268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+