“Аёллар қаноти” лойиҳалари доирасида хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилади

13.01.2018, 16:47

“Аёллар қаноти” лойиҳалари доирасида хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилади

O‘zLiDeP Муборак туман Кенгаши ташуббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи O‘zLiDePнинг ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Амалий мулоқотни O‘zLiDeP туман Кенгаши раиси, партия депутатлик гуруҳи раҳбари Панжи Жалилов олиб борди. Депутатлар, қуйи бўғин  етакчилари ва партия фаоллари иштирок этган тадбирда Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган устувор вазифаларни бажаришда қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз борди. Хусусан, туманда хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар сустлиги, улар ўртасида “фаол тадбиркор” тушунчасини тарғиб қилиш ишлари талабга жавоб бермаслиги танқид қилинди.    

– Туманимизда жуда кўп ишсиз хотин-қизлар бор, – дейди партия Муборак туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Вера Суярова. – Ўтган йил давомида бизга қирқдан ортиқ хотин-қиз иш сўраб мурожаат этди. Улар фақат тумандаги йирик саноат корхоналарига ишга киришни истайдилар. Бу корхоналарда эса бўш иш ўрни йўқ. Биз уларни тадбиркорликка йўналтиришга ҳаракат қилдик. Бу йил ҳам партиямиз “Аёллар қаноти” лойиҳалари доирасида хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини янада оширишга ҳаракат қиламиз.

Қизғин баҳс-мунозалар остида ўтган амалий мулоқотда Мурожаатномани ўқиб-ўрганиш ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда  барча партия фаоллари масъул эканликлари таъкидланди ва амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

         O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2003
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Равшанов Шерзод Тўйчиевич O‘zLiDeP Қарши туман Кенгаши ходими.2018-05-08 13:14:01

Юртимизда тадбиркорлар сони қанча кўп бўлса, давлатимиз шунча қудратли бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+