Форишда агроислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш масалалари депутатлар назоратида

23.06.2020, 17:30

Форишда агроислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш масалалари депутатлар назоратида

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашида 9 кишидан иборат O`zLiDeP депутатлик гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Айни пайтда депутатлар томонидан кўплаб масалалар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 14 мартдаги «Мева сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кооперативларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга субсидиялар ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитларини ажратиб бериш лозимлиги белгилаб берилган.

Айни пайтда бу борада туманимизда самарали ишлар бошлаб юборилди. 4 та ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этилиб, уларга мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум етиштиришлари учун ер майдонлари ажратиб берилди.

Жумладан, «Ферузбек – Беҳрузбек ҳамкор бизнес»га 50 гектар, «Фориш сити»га 24,5 гектар «Ислом ота замини»га 12 гектар, «Бибисора она ҳамкор» ишлаб чиқариш кооперативига 15 гектар ер майдонлари ажратилиб, экин экиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳар бир ишлаб чиқариш кооперативларига 50 нафардан кам таъминланган камбағал оилалар ишга қабул қилиниб, уларга фаолият юртиши, сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириб даромад олишлари учун 20 сотихдан экин майдонлари ажратиб берилди.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағи ҳисобидан, мазкур кооперативларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, артезан қудуқлар қаздириш, экин майдонларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш мақсадида 2 та ишлаб чиқариш кооперативларига 223 миллион сўм субсидия ажратилди.  «Ислом ота замини» кооперативига артезиан қудуқлари қаздириш учун эса 250 млн. сўм пул маблағи Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши жамғармаси маблағи ҳисобидан ажратиладиган бўлди.

Бир сўз билан айтганда, қишлоқ хўжалигига жорий этилаётган янги тизим аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу аснода улар даромадини ошириш ва мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш катта аҳамият касб этмоқда. Энг муҳими, амалга оширилаётган бу ишларнинг фақат қоғоздагина қолиб кетмаслигини, реал самарадорлигини таъминлаш O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг қатъий назоратига олинган.

Асад ЭРГАШЕВ,

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашидаги

O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    776
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+