Хивада партия қуйи бўғин аъзолари сони 55 нафарга ортди

24.06.2020, 17:22

Хивада партия қуйи бўғин аъзолари сони 55 нафарга ортди

O’zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши вакиллари ва депутатлар тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиб, уларга амалий кўмак бермоқда.

Партия вакиллари Хива шаҳридаги “Урганчтрансгаз” АЖга қарашли  “Газэнергетиктаъмир” ишлаб чиқариш техник корхонасида бўлди. Мазкур корхонада бугунги кунда аҳолига арзон халқ хўжалик моллари, темир эшик ва панжаралар, турли хил деталлар, сув насозларининг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилиб, маҳаллий бозорларга етказилмоқда. Пандемия даврида ҳам корхона ўз фаолиятини санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда самарали олиб бормоқда ва аҳолининг даромад олишига кўмаклашмоқда. 

- Корхонамиз дастлаб 5 нафар ишчи-ходим билан иш бошлаган бўлса, бугунги кунда 250 нафардан  ортиқ  ишчи-хизматчилар меҳнат қилмоқда. Уларнинг ярмидан кўпини эса ёшлар ташкил этади. Келгусида янги электрот ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш орқали яна 30 нафар ёшларни иш билан таъминланиш ҳаракатидамиз, - дейди корхона раҳбари, Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати Алишер Бобожанов.

Мазкур корхонада партия қуйи бўғини ҳам фаолият олиб боради. Партия аъзолари сони дастлаб 5 нафарни ташкил қилган бўлса, тарғибот тадбиридан сўнг яна 55 нафар ишчи-ходимлар O’zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирди ва шу куннинг ўзида уларнинг аризалари қабул қилинди.

Бошланғич партия ташкилоти раиси Ж.Ахмедовнинг айтишича, корхонадаги ёшларнинг янги ғоя ва ташаббуслари кўп. Ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шароит яратиш, иш бошлашларида ҳуқуқий билимлар беришда депутат, корхона раҳбари А.Бобожонов ёшларга алоҳида вақт ажратади ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда доимо ташаббус кўрсатади. Бунинг натижасида шу кунгача корхонадаги 18 нафар йигит-қизлар ўз томорқаларида мўжазгина иссиқхоналар қуриб, оилавий даромадга ҳам эга бўлмоқдалар.

Шухрат Атажонов,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    900
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+