O‘zLiDeP Аёллар қаноти” Косонда бепул тиббий кўрик ташкил қилди

25.06.2020, 14:25

O‘zLiDeP Аёллар қаноти” Косонда бепул тиббий кўрик  ташкил қилди

O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом ва мустаҳкам оила - жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзусида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. 

Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмасининг психолог,  невропатолог, педиатр-кардиологлардан иборат малакали шифокорлари “Машъал” ва “Оброн” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 20 нафарга яқин хотин-қизни бепул тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар бўйича беморларга фойдали маслаҳат ва тавсиялар берилди. 

- Партия ташаббуси билан ўтказиб келинаётган бу каби тадбирлар оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда ўзининг ижобий самараларини беради, - дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Гулбаҳор Тўраева. - Сабаби тиббий кўрик чекка ва олис қишлоқларда истиқомат қилаётган хотин-қизларда касалликларни эрта аниқлаш имконини яратади. Эрта аниқланган касалликни эса даволаш осон кечади.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    612
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+