Ватан ҳимояси – энг олий шараф

13.01.2018, 16:55

Ватан ҳимояси – энг олий шараф

Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучлари ташкил этилганининг  26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Нукус темир йўл ва транспорт коллежи ва Нукус автойўл хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда O’zLiDeP Қорақалпоғистан Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистан Республикаси Мудофаа бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 10 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги маърузасининг мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган устувор вазифаларга алоҳида тўҳталишди.

—Президентимиз ўз маърузасида ҳозирги вақтда минтақамизда ва дунёда ҳукм сураётган, олдиндан айтиб бўлмайдиган мураккаб шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш қанчалик катта аҳамиятга эга эканлиги, бу эса ўтган давр мобайнида эришган ютуқларимиз ва йўл қўйган камчиликларимиз, тўпланиб қолган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, бугун ҳаётнинг ўзи илгари сураётган талабларни ҳисобга олишни тақозо этаётганлигини айтиб ўтди, - дейди  O’zLiDeP Қорақалпоғистан Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов. —Шу асосда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашни Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинган. Стратегияга биноан 2017 йилда бошқа соҳалар қаторида ҳарбий қурилиш борасида ҳам кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилиб, қисқа муддатда бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Тадбир давомида ёшлар Қуролли Кушларимиз таркиби ва Ватан ҳимоячиларининг мардонавор иш фаолияти ҳақида ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа вакилларидан батафсил жавоб олишди.

 
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+