O'zLiDeP депутати кўмаги билан тадбиркор аёлнинг муаммоси бартараф этилди

25.06.2020, 14:29

O'zLiDeP депутати кўмаги билан тадбиркор аёлнинг муаммоси бартараф этилди

Минура Усмонова Aндижон шаҳрида истиқомат қилади. Ёши 44 да, 3 нафар фарзанднинг онаси, 2 - гуруҳ ногирони. Турмуш ўртоғининг бевақт вафотидан сўнг оила, рўзғор ташвишлари бир ўзининг зиммасига қолди. Мамлакатимизда тадбиркорликни бошлаш истагидагиларга берилаётган имкониятлар аёлни бефарқ қолдирмади. 21 ёшли ўғли Муҳаммадазиз билан маслаҳатлашиб, бир қарорга келдилар. Суянчиғининг мебелчилик йўналишидаги қизиқишларига қанот берди. Муҳаммадазиз моҳир ҳунармандга шогирдлик давомида соҳанинг сир-асрорларини қунт билан ўрганди. Устозининг дуоси билан ўз яшаш хонадонида онаси билан бирга фаолият бошлади. Аммо эндиликда харидорларнинг талаби ортгани фаолиятни кенгайтиришни тақозо қилди.

Жорий йилнинг март ойида "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида Халқ банкига мурожаат қилдилар. Ҳужжатлар тайёрланди. Комиссиядан ўтилди. Aммо май ойи келибдики, на “ҳа” бор, на “йўқ”. Aввал ҳам бу дастур имкониятларидан фойдаланган оиланинг эса тадбиркорлиги тўхтаб қолди.

Минура Усмонова мазкур муаммо ечими юзасидан кўмак сўраб O’zLiDeP Aндижон шаҳар Кенгашига мурожаат қилди. Aппарат раҳбари Жаҳонгир Джиянов ҳамда халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Мақсудбек Умаровларнинг саъй-ҳаракатлари билан оилавий тадбиркорга имтиёзли кредит олинишида кўмаклашилди.

- O’zLiDeP ҳақиқатан ҳам тадбиркорларнинг суянчи эканлигига яна бир бор амин бўлдим. – дейди. М. Усмонова. –Мана жуда тез фурсатда кредит қўлимизга тегди. Фаолиятимизни кенгайтириш учун барча зарурий жиҳоз ва маҳсулотларни харид қилдик. Карантин тугагандан сўнг қўшни Қирғизистон Республикасига маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирганмиз.

Мамлакатимизда камбағалликни камайтириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ҳамда оилавий тадбиркорлик бошлашлари учун “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури яхшигина дастуриламал бўлмоқда. Aммо ҳар ишда муаммо борлигидан ҳадикланмаслик керак. Осон ва машаққатсиз ишнинг ўзи йўқ. Тўсиқларни енгишда қонун ҳимоячилари, қонун устуворлиги ҳамиша ёрдам беради.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати.

 

  • Кўрилди
    633
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+