Селекция соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш давр талаби

25.06.2020, 14:30

Селекция соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш давр талаби

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Дилбар Усмонованинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Депутат учрашувлари давомида Қибрай туманида жойлашган Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий- тадқиқот институтига ҳам борди. Мақсад институтнинг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мос, турли касалликлар, сувсизлик ва қурғоқчиликка чидамли, эртапишар маҳаллий навларни кўпайтириш борасида институт томонидан амалга оширилаётган  ишлар билан танишиш асносида институт фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ҳамда моддий-техник базасини яхшилаш ва давлат-хусусий шериклик асосида уруғчилик кластерларини ташкил қилиш бўйича таклифларини ўрганди.

– Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда селекция соҳасида муайян натижаларга эришилди. Бунда, айниқса, соҳага оид қабул қилинган элликдан ортиқ қонун ҳужжатлари муҳим аҳамият касб этди. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳаётга татбиқ қилиниши натижасида мамлакатимизда табиий-иқлим шароитга мослаштирилган эртапишар, серҳосил навларни яратиш, кўпайтириш, қишлоқ хўжалигини юқори сифатли уруғликлар билан таъминлаш, уруғчиликда жаҳон тажрибаси ютуқларидан фойдаланиш борасида самараларга эришилгани ҳам бор гап. Лекин, соҳада муаммолар борлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Масалан, ғўза, бошоқли дон экинлари уруғликларини жамғариш, қайта ишлаш, сақлаш, фермер хўжаликларига етказиб бериш ишларини янада такомиллаштириш керак, – дейди Д. Усмонова. – Институтга келганимизнинг боиси бу борадаги сифатли уруғ етиштириш соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш бўйича институт вакилларининг фикр-мулоҳазаларини, таклифларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этишдан иборатдир.

Бир сўз билан айтганда, селекция соҳасига доимий равишда эътибор қаратиш, бу борадаги муаммоларни тизимли бартараф этиш қишлоқ хўжалигида самарадорлик ва рентабелликни ошириш халқимиз турмуш даражасини янада яхшилаш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этишини унутмаслик керак.

Таъкидлаш жоизки, мазкур институт қошида O'zLiDeP бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, институтнинг 15 нафар олима аёллари партия аъзолари ҳисобланади.

Депутат Д. Усмонова институтнинг олима аёллари билан дилдан суҳбатлашди, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини тинглади. Мулоқот жараёнида институтнинг олима аёллари томонидан янги инновацион лойиҳалар, илмий ишланмалар устида иш олиб бораётганлигини айтиб ўтишди.

  • Кўрилди
    899
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Нармурадовна Кармана туман Кенгаши депутати2020-06-25 16:08:00

Ҳақиқатдан ҳам, селекция соҳасига доимий равишда эътибор қаратиш, бу борадаги муаммоларни тизимли бартараф этиш қишлоқ хўжалигида самарадорлик ва рентабелликни ошириш халқимиз турмуш даражасини янада яхшилаш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришда ҳал қилувчи эканлигини доимий эътироф этишимиз ва бу борада инновацион технологияларни ишлаб чиқимиз зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+