Ватан ҳимояси муқаддас бурч!

13.01.2018, 17:01

Ватан ҳимояси муқаддас бурч!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманган вилоятида ҳам кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ҳозирги вақтда минтақамизда ва дунёда ҳукм сураётган мураккаб шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш катта аҳамиятга эга. Гўзал ва бетакрор диёримиз гуллаб яшнаши, янада тараққий топиши, фарзандаларимиз бағримизда эмин-эркин ўсиб-улғайиши ҳам, аввало,  юртимизнинг тинчлигига боғлиқ. Шундай экан, бу ўз навбатида, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида улкан ислохотларни амалга оширишни тақозо этади. O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги учрашув айни шу масалалар тарғиботига бағишланди.

Наманган шаҳридаги 65255 ҳарбий  қисмда ташкил этилган учрашувда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари ва тадбиркорлар, ҳарбийларни байрам билан қутлаб, тадбир ташкилотчилари мамлакатимизда мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳақида тўхталиб, келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритишди.

—Ҳақиқатдан ҳам бугун бизнинг олдимизда катта масъулият турибдики, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш  масалаларига алохида эътибор қаратишимиз лозим – дейди, 65255 ҳарбий қисм командир ўринбосари майор Фахриддин Қодиров. —Ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама соғлом ва чидамли, ҳар қандай мураккаб жисмоний ва руҳий синовларга бардош бера оладиган қилиб тарбиялашни бугун замоннинг ўзи тақозо этмоқда.

Тадбир якунида бир гуруҳ ҳарбийларга O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Мусохон Юсупжонов,

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+