Боғотда қуйи бўғинлар сони яна биттага ортди

29.06.2020, 10:51

Боғотда қуйи бўғинлар сони яна биттага ортди

Боғот туманидаги “Боғот Мего Стар Кемпинг” МЖЧ  аҳолига  хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланмоқда. Корхонада ҳозирда  ёқилғи қуйиш шоҳобчаси, озиқ-овқат, гўшт маҳсулотлари дўконлари фаолият кўрсатаётган бўлса, эндиликда меҳмонхона қурилиш ишлари кетмоқда. Йил охирида корхона фаолиятини янада кенгайтириб, натижада 40 та  иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур корхонада бўлиб ўтган учрашувлар жараёнида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ботирбек Тўразода ҳамда Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Шухрат  Атажонов ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Мазкур корхонада ишчи ходимлар билан мулоқот бўлиб ўтди, улар фаолияти билан яқиндан танишилди, партия ғоялари ва мақсадлари тушунтириб ўтилди.

Мулоқот якунида ушбу корхонада бошланғич партия ташкилоти тузилиб, 40 нафарга яқин ишчи ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди.

Насиба ВАИСОВА,

 О'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    947
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+