Уч йиллик муаммо депутат кўмагида ҳал этилди

29.06.2020, 11:05

Уч йиллик муаммо депутат кўмагида ҳал этилди

Халқ  депутатлари Қўнғирот туман кенгашидаги O'zLiDeP  депутатлик гуруҳи  аъзоси  Мунира  Матмуратова ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз сайловчиларининг мурожаатлари юзасидан жойларда ўрганиш ишларини олиб бормокда.   

Жумладан Қўнғирот туманидаги "Турон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги М.Улуғбек кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан электр трансформаторининг носозлиги бўйича депутатга мурожаат келиб тушди. Халқ вакили ушбу муаммони зудлик билан ҳал қилишга киришди. Депутат томонидан туман Электр таъминоти корхонасига депутатлик сўрови юборилди.  Натижада уч йилдан буён ҳал қилинмай келаётган муаммо ижобий ечимини топди. Сайловчилар депутатга ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Бундан ташқари, депутат ўз сайлов округида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти  вакиллари билан ҳам учрашди. Мулоқот давомида пандемия даврида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмасдан хизмат қилиб келаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Мулоқот жараёнида тадбиркорларга  давлатимиз раҳбари томонидан пандемияга оид қабул қилинган қарор ва фармонларнинг аҳамияти бўйича маълумотлар бериб ўтилди.    

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    975
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sheraliev Abdinabi Turduqulovich2020-06-29 12:35:00

Бизларни Депутатимиз фаол эмас. Бир неча йиллик муоммомизни ижобий ҳал қилиб бермаяптилар. Бизларни ҳам муоммони жойига ҳал қилиб берадиган фаол Депутатлар борми? Бизлар ҳам 30 та хонадон эликтр токидан кӯп қийналяпмиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+