Қамашилик O’zLiDeP фаоли корхонасидаги ёшлар сафини 32 нафарга етказмоқчи

29.06.2020, 15:45

Қамашилик  O’zLiDeP фаоли корхонасидаги ёшлар сафини 32 нафарга етказмоқчи

Қамашилик Сожидахон Умарова тадбиркорлик фаолиятини 2009 йилда “Аграбанк”нинг туман бўлимидан 1 миллион сўм кредит олиб, қорамол боқишдан бошлаган эди. Олган даромади эвазига 2013 йилда савдо-сотиқни йўлга қўйди, 2015 йилда нон маҳсулотлари ишлаб чиқара бошлади. 2016 йилда фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида “Ипотика” банкдан 50 миллион сўм кредит олиб, тикувчиликни йўлга қўйди. 12 нафар маҳаллий ёш қизни доимий иш билан банд этди.

-Эндиликда Туркиядан замонавий тикув машиналари харид қилиш учун “Ипак йўли” акциядорлик тижорат банкидан 356 миллион сўм кредит олишни мўлжаллаяпман, - дейди “Турсунов Муҳаммадали Тўлқинович” МЧЖ раҳбари, O’zLiDeP фаоли Сожидахон Умарова. – Ана шу тикув машиналарини харид қилганимдан сўнг яна 20 нафар ёшни иш билан банд этаман, ҳаммаси бўлиб ишчиларим сони 32 нафарга етади. – Асосий мақсадим, замонавий типдаги тикув машиналар ёрдамида экспортбоп кийим-кечаклар ишлаб чиқариш ва уни хорижга экспортқилишга қаратилган.

O’zLiDeP Қамаши туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари томонидан  партиянинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида  тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишилаяпти, муаммолар ўрганилаяпти. Яқинда ана шундай учрашувлардан  бири O’zLiDeP Қамаши туман Кенгаши аъзоси, “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоли Сожидахон Умарова раҳбарлик қилаётган корхонада бўлиб ўтди ва унинг фаолияти тумандаги хотин-қизларга намуна сифатида тарғиб этиладиган бўлди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    588
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+