Маҳалла биноси ҳалиям чала турибди

29.06.2020, 15:47

Маҳалла биноси ҳалиям чала турибди

Қарши шаҳридаги “Қарлиқхона” маҳалла фуқаролар йиғини “Обод маҳалла” дастурига тушганидан сўнг бир талай муаммолар ҳал этилди. Аммо баъзи ишлар чалалигича қолиб кетди. Маҳалла раиси Зариф Саидов чала қолган ишларни битириш йўлида кўп ҳаракат қилди, лекин иш оҳирига етмади.

Маҳаллада ўтказилган учрашувда аҳоли O`zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеровга мурожаат қилди. Халқ вакили муаммони мутасадди раҳбарлар олдига қатъий қўйди. Натижада ўрнатилмай қолган кўча чироқлари ўрнатилди, ер ости қувурига мўлжалланган “қудуқлар” қопқоғи қўйилди,  йўл ҳаракатига халақит қилаётган қурилиш чиқиндилари олиб кетилди.

Аммо ҳанузгача маҳалланинг маъмурий биносини таъмирлаш ишлари чалалигича турибди. Бу бўйича Арзиқул Шеров тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига депутат сўрови билан чиқди. Маҳалла раиси Зариф Саидов депутатнинг бу ҳаракатидан сўнг масала ҳал этилишига умид қилмоқда.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матубот хизмати

  • Кўрилди
    648
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+