Янгийўл ва Бўстонлиқ кичик саноат зоналари бўйича 30 та депутатлик сўровлари юборилди

13.01.2018, 17:11

Янгийўл ва Бўстонлиқ кичик саноат зоналари бўйича 30 та депутатлик сўровлари юборилди

Партия ходимлари малакасини оширишга бағишланган ўқув иштирокчилари – O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгашидаги депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири Ш.Рахмонқулов, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Н.Шералиев ҳамда O‘zLiDeP Янгийўл туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари М.Мирзахановлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 15 августдаги “2017 йилда Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан Янгийўл туманида ташкил этилган кичик саноат зонасини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида Президентимиз Фармонига асосан кичик саноат зонасига тавсия этилган 15 та лойиҳани амалга ошириш жараёни танқидий руҳда кўриб чиқилди. Кичик саноат зонасининг фаолиятини ривожлантириш бўйича мутасадди идораларга 16 та депутатлик сўрови юборилди.

Ўқувда O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Партия вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Қ.Ҳамраев, депуталик гуруҳи ижрочи котиби Қ.Шеров, O‘zLiDeP Бўстонлиқ тумани Кенгаши раисининг ўринбосари – аппарат раҳбари М.Фаттахов, O‘zLiDeP Бўстонлиқ тумани Кенгаши ижрочи котиби И.Азиметов, Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари У.Турсунбоев ва М.Жўраевлар иштирокида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги кичик саноат зоналари фаолияти билан танишди.

Таъкидлаш керак, ўтган йил Бўстонлиқ тумани Искандар қўрғонида жойлашган “Саноатуйэнергоқурилиш” УК га қарашли 3,34 га ер майдони ва Бўстонлиқ тумани Барраж ҳудудида жойлашган “Ғазалкент ойна” АЖ га қарашли 14,4 га ер майдонида “Бўстонлиқ кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” ДУК фаолиятини бошлаган эди.

Кичик саноат зонасида асфальтобетон минерал кукунлари, оҳак, газбетон ва бетоноблок, юқори кучланишли электротехника ускуналари, жумладан трансформаторлар ҳамда мармар ва гранит тошларини ишлаб чиқариш каби корхоналарни ишга тушириш режалаштирилган. 

Ўқув иштирокчилари кичик саноат зоналарида иш бошлаши керак бўлган бу каби корхоналарни иш бошлаши учун яратилган шароитлар билан танишиб, мавжуд муаммолар хусусида туман прокурори, туман ДСИ бошлиғи, “Сувоқава” корхонаси директори, “Электр тармоқлари” корхонаси раҳбари, “Миллий банк” Ғазалкент филиали бошқарувчиси, ҳамда Тошкент вилояти савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғига депутатлик сўровлари юборишди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1794
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+