Ёшларга эътибор – келажакка эътибор

30.06.2020, 16:58

Ёшларга эътибор – келажакка эътибор

Давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳалар қатори юртимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада жойларда бевосита ёшлар билан ўтказилаётган мулоқот ва учрашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида ўтган йилларда «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Шу асосда янгича ёндашувлар ҳаётга фаол жорий этилмоқда. Ёшлар хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлиши, уларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этиши учун катта шарт-шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, OʼzLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия аппарати Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан ҳам бу борада салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Ўтган 6 ой давомида ўнлаб тадбирлар ташкил этилиб, қарийб 3 мингдан зиёд ёшлар иштироки таъминланди.

Бўлим томонидан Фарғона туманида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олиш, талаба ва ўқувчи ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида «Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Шунингдек, Тошлоқ, Данғара, Қува, Бағдод, Ёзёвон, Олтиариқ туманларида “Ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишда OʼzLiDeP Ёшлар қанотининг ўрни” мавзусида ёшлар билан мулоқот ташкил этилди. Унда ёшларнинг ҳар томонлама камол топтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун моҳиятини очиб беришга қаратилган маърузалар тингланди, ёшлар ўртасида кузатилаётган асосий муаммолар муҳокама қилинди.

Партия кўмагида кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаган 15 нафар ёшларга тижорат банклари, Ўзбекистон Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Ёшлар-келажагимиз» жамғармалари томонидан 150 млн. сўм кредитлар ажратилди.

Бир сўз билан айтганда, OʼzLiDeP томонидан ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлида талайгина ишлар амалга оширилмоқда.

Жавоҳир Шамсуддинов,

OʼzLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши ижроия аппарати

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

 

  • Кўрилди
    1231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+