Ёшлар O`zLiDePнинг доимий эътиборида

30.06.2020, 17:49

Ёшлар O`zLiDePнинг доимий эътиборида

Ўзбекистонда 30 июнь “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонланади. Зеро, давлатимиз раҳбарининг Президент сифатида – биринчи имзолаган қонун ҳужжати – “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун эканида ҳам рамзий мазмун-моҳият мужассам. Аҳолисининг ярмидан кўпроғи ёшлардан иборат бўлган мамлакатимизнинг келажаги етук, баркамол, интеллектуал салоҳиятли ёшлар қўлида. Уларни ватанпарвар, садоқатли, комил инсонлар сифатида тарбиялаш эса ҳар биримиздан вазифамизга масъулият билан қарашни талаб этади.

Ушбу сана муносабати билан O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бир қатор мутасадди идоралар билан ҳамкорликда пандемия тартиб қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда жойларда тадбирлар ташкил қилиб ёшлар қалбида умуминсоний фазилатларнинг мукаммал шаклланишига эътибор қаратишмоқда.   

 - O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг ташаббуси билан Ёшлар кунининг мароқли ва мазмунли нишонланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, - деди партия вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов.       Шунингдек, партиянинг Янгиер шаҳар ҳокимлиги ҳамда тадбиркор Дилфуза Мансурова ҳамкорлигида 30-июнь – Ёшлар куни муносабати билан ташкил  этилган тадбирда Янгиер шаҳридаги ёш тадбиркор, БПТ раисларига тадбир ташкилотчиларининг ташаккурномалари топширилди.

Шунингдек, партия вилоят ҳамда шаҳар Кенгаши,  шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар бўлими ходимлари ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, уйда таълимга жалб қилинган оила фарзандлари холидан хабар олишди. Ўн нафар ўғил-қизларга тадбир ташкилотчилари ҳамда тадбиркор Дилфуза Мансурова томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ёшлар куни муносабати билан шу йўналишдаги тадбир Сирдарё вилоятининг чекка ҳудуди Ховос туманида ҳам давом этди.

- Менга берилган совғадан жудаям қувондим, - деди 3-синф ўқувчиси Меҳрибон Сайдалиева. - Яхши ўқишга, фанларни яхши ўзлаштиришга ҳаракат қиламан.

Тадбир ташкилотчиларидан совға қабул қилиб олган 1-синф ўқувчиси Сардор Абдувоҳидов, 2-синф ўқувчиси Ёдгорбек Турсунов, 3-синф ўқувчиси Асадбек Ғаниев ва 4-синф ўқувчиси Зуҳриддин Омонбоевларнинг ҳам кўзларида қувонч ифодаси порлади.

Дилором ЭСОНОВА,

O'zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    681
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+