Самарқандлик O‘zLiDeP фаоллари давлат Дастури муҳокамасида тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ва лизинг тизимини такомиллаштириш, бизнес марказларини ташкил этиш, тадбиркорларни ягона веб-сайтга бирлаштириш каби таклифлар билан иштирок этди

13.01.2018, 19:48

Самарқандлик O‘zLiDeP фаоллари давлат Дастури муҳокамасида тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ва лизинг тизимини такомиллаштириш, бизнес марказларини ташкил этиш, тадбиркорларни ягона  веб-сайтга бирлаштириш каби таклифлар билан иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек O‘zLiDePнинг барча ҳудудий Кенгашларида жорий йилги давлат Дастури лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда. Бугун O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишларга оид давлат Дастури лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказди. Унда партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши аппарати ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этди. 

Очиқ мулоқотда давлат Дастури лойиҳасининг ҳар бир банди бўйича илгари сурилган таклифлар муҳокама қилинди.

- Солиқ ва божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш, ушбу тизимларни халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчилигини олдини олиш.

- Тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ва лизинг тизимини такомиллаштириш.

- Давлатнинг баъзи функцияларини нодавлат (хусусий) секторга бериш каби таклифларни бердим. Ўйлайманки, менинг таклифларим эътиборсиз қолдирилмайди.

- Ҳар бир туман (шаҳар)ларда бизнес марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.

- Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш, тадбиркорларни ягона веб сайтга бирлаштириш ва унда тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар, бажараётган хизматлари тўғрисидаги реклама ва эълонларни жойлаштириш.

- Электрон савдоларни йўлга қўйиш ҳақида ҳам сўз борди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1811
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+