O’zLiDeP имконияти чекланган ёшларни байрам билан қутлади

30.06.2020, 18:03

O’zLiDeP имконияти чекланган ёшларни байрам билан қутлади

Инсоннинг қўли гул, меҳнати орқали оддий буюмдан гўзаллик ярата олади. Мана бу тасвирдаги санъат намуналари ва ғаройиб буюмлар эса имконияти чекланган инсонлар қўли билан ясалган. Ўша суратлар ва маҳсулотлардан ҳам уларнинг ҳар бири алоҳида истеъдод соҳиби эканини кўриб, хайратингиз ошади.

Наманган шаҳрида жойлашган "Hayot art studio"  маҳорат мактаби ўн йилдан бери имконияти чекланган ва кам таъминланган оилалар фарзандларини маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келмоқда. Жамият раҳбари Аъзамжон Насриддинов  ногиронлиги бўлиша қарамай, ўзи каби  инсонларга рассомчилик ва тасвирий санъат, қўл меҳнати ёрдамида гуллар ва ясаш сирларини ўргатяпти.

Ҳозирга қадар ушбу маҳорат мактаби 50 дан ортиқ имконияти чекланган ёшларга ўз истеъдодларини рўёбга чиқаришга ёрдам берди. Айни пайтда ҳам 20 нафар ёш истъдод эгалари ушбу даргоҳда таҳсил олмоқдалар.

Бугун O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Дилноза Халматова бошчилигидаги партия фаоллари "Hayot art studio"  маҳорат мактаби ўқувчиларини 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан қутлаб, уларга совғалар улашдилар.

  • Кўрилди
    828
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ozodbek2020-07-02 18:56:25

Shunday iqtidorli yoshlarni har doim qullab quvatlashimiz kerk,bunday iqtidorli yoshlar hali anchagina


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+