Ёшликка хос ғайрат-шижоатимизни Ватан учун сафарбар этайлик!

01.07.2020, 14:24

Ёшликка хос ғайрат-шижоатимизни Ватан учун сафарбар этайлик!

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига байрам табригини катта ҳаяжон ва қизиқиш билан ўқидим. 

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг табригидан ўрин олган “...улуғ алломаларимиз номидаги ихтисослаштирилган мактаблар, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси, Фарғона шаҳрида «Лойиҳалар фабрикаси» фаолияти йўлга қўйилгани, Президент ва ижод мактаблари бўйича дастурларимиз изчил давом эттирилаётгани сизларга яхши маълум.

Иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш учун ҳар бир ҳудудда Ёшлар технопаркларини барпо этишни бошладик. Умумий қиймати 30 миллиард сўмдан ортиқ бўлган «Ёш олимлар» амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди”, деган жумлалар бизга янада фахр-ифтихор туйғуларини бағишлади.

Таъкидланганидек, Бугунги кунда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азми шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради.

Ёшлар табригида илгари сурилган ғоялар, албатта, юртимиз тараққиёти ва ривожига хизмат қилиши, ёшларни иш билан таъминлаш, уларни турли оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш каби масалаларда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг барчаси инсон ва унинг манфаатларига, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилгандир. Жумладан, биз, ёшларга кўрсатилган навбатдаги эътибор ва ғамхўрликлардан миннатдормиз. Ёшликка хос ғайрат-шижоатимизни шу азиз Ватанимиз равнақи йўлида сафарбар этаверамиз!

Аброр ОТАБОЕВ,

OʼzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Мафкуравий, 

ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири.

  • Кўрилди
    613
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+