Халқ вакили кам таъминланган оилага 2 сотих ер олишда кўмаклашди

01.07.2020, 14:30

Халқ вакили  кам таъминланган оилага 2 сотих ер олишда кўмаклашди

Қарши шаҳридаги “Насаф” маҳалласи, Новвой кўчаси 46-уйда яшовчи Шаҳноза Носирова 3 фарзанди, турмуш ўртоғи, қайнонаси ва қайнсинглиси билан 1 сотихли ҳовлида қисилиб яшашади. Бу ҳақда у Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеровга болалари улғайгани сайин, ер олиб, янги уй-жой қуриш учун  эҳтиёж ошиб бораётганини айтиб мурожаат қилди.

Боз устига Шаҳноза Носирова ҳам, унинг турмуш ўртоғи Суннат Рўзиев ҳам ишсиз. Шаҳнозага ёш болалари таъминоти учун давлат томонидан 400 минг сўм нафақа берилади. Қайнонаси Назира момо Расулова 340 минг сўм пенсия олади, холос. Камбағалликнинг сабабини оила аъзоларининг бирортасида ҳам касб-корнинг йўқлиги билан изоҳласак тўғри бўлади.

Депутат Арзиқул Шеров бу оилада юзага келган муаммога Қарши шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари билан биргаликда ечим топишга ҳаракат қилди.  Оиланинг яшаш шароитлари, иш билан банд этилмаганлиги, 7 нафар оила аъзоси 1 сотих ҳовлида қисилиб яшаётгани инобатга олиниб, Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашида тузилган махсус комиссия томонидан мурожаатчига 2 сотих ер ажратиш бўйича масала кўриб чиқиладиган бўлди. Шунингдек, депутат мазкур оила аъзолари бандлиги таъминлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан иш олиб бормоқда.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    694
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+