Иссиқхонада меҳнат қилаётган хотин-қизлар рағбатлантирилди

02.07.2020, 12:06

Иссиқхонада меҳнат қилаётган хотин-қизлар рағбатлантирилди

Мирзаобод туманида жойлашган “Mirzaobod universal trade cluster” МЧЖга қарашли 35 гектарлик майдонда барпо этилган замонавий иссиқхонада айни пайтда 200 дан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.

 Гидропоника усулидаги иссиқхонада ҳозирги кунда бақлажон, булғор қалампири ҳамда қулупнай каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда. Маҳсулотнинг асосий қисми Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Иссиқхонадаги иш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилган. Корея Республикасидан олиб келинган замонавий жиҳозлар ҳароратни, ўсимликнинг сув ва озуқага бўлган талабини чуқур таҳлил қилиш имкониятини беради. Ҳамда минераллар билан бойитилган сув томчилатиш усулида ўсимлик илдизига етказилади.

-Иссиқхонада ишчи-хизматчилар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган, - деди Сайёра Нўмонова. - Ишчи хизматчилар тушлик вақтида иссиқ овқат билан таъминланади. Хотин-қизларни ишга олиб келиш ва уйга олиб бориб қўйиш учун транпорт хизмати ҳам намунали йўлга қўйилган.

Иссиқхонага ташриф буюрган O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Сабоҳат Бабаева пандемия даврида меҳнат қилаётган хотин-қизларни карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилишлари, бу билан оила аъзоларининг соғлиқларини асрашларига  ҳам алоҳида эътибор қаратишлари зарурлигини таъкидлади. Ҳар бир аёл меҳнат қилиш, оила бюджетига ҳисса қўшиш баробарида ўзини ва оиласини пандемиядан муҳофаза қилишда нималарга эътибор бериш кераклигини эслатиб ўтди.

 Иссиқхонада қулай меҳнат шароитида ишлаётган аёллар ўз оилалари бюджетига ҳисса қўшаётганларидан ва масъулияти чекланган жамият томонидан уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан  чексиз миннатдорликларини яширишмади.

“Mirzaobod universal trade cluster” МЧЖ бошланғич партия ташкилотининг бир гуруҳ хотин-қизлари партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Дилором Эсонова,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+