Наманганлик фаолларимизнинг таклифи: “мавсумий ишлаётган хотин-қизларнинг ойлик маошларидан солиқ олишда ва уюшмаган ёшларни ишга қабул қилган корхоналарга ягона ижтимоий тўловларни тўлашда имтиёз бериш”

13.01.2018, 19:46

Наманганлик фаолларимизнинг таклифи: “мавсумий ишлаётган хотин-қизларнинг ойлик маошларидан солиқ олишда ва уюшмаган ёшларни ишга қабул қилган корхоналарга ягона ижтимоий тўловларни тўлашда имтиёз бериш”

Барча вилоятларда бўлгани каби Наманганда ҳам 2018 йилги давлат Дастури лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда. O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Наманган, Тўрақўрғон, Косонсой туманлари ва Наманган шаҳрида ташкил этилган очиқ мулоқотлар ҳам  
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва теҳнологияларни қўллаб-қувватлаш йили”ида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга оид Давлат дастури лойиҳасининг муҳокамасига бағишланди.

Тадбирда иштирок этган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, тадбиркорлар ва фермерлар давлат Дастури лойиҳасини кенг муҳокама қилиб, O‘zLiDeP дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш ҳамда электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдиришди.

- Судьялик лавозимига тайинланадиган шахсларни ёши, ҳаётий тажрибаси ҳамда меҳнат фаолиятини ҳисобга олиш.

- Судда ишларни муҳокама қилиш жараёнида жамоатчилик фикрини расман кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

- Қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётган, яъни фермер хўжаликларида мавсумий ишлаётган хотин-қизларнинг ойлик маошларидан олинадиган даромад солиғи бўйича маълум имтиёзларни бериш.

- Уюшмаган ёшларни ишга қабул қилган корхона ва ташкилотларга ягона ижтимоий тўловларни тўлашда маълум муддатга имтиёзлар бериш, маҳаллий Кенгаш депутатларига кредит асосида намунали уй-жой ва автомобил олишда бошланғич тўлов ва кредит муддати бўйича алоҳида имтиёзлар бериш каби таклифлар илгари сурилди.

 – Давлат дастури лойиҳасини депутатлар, экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан кенг муҳокома қилиниши дастурда назарда тутилган йўналишлар бўйича аниқ ва манзилли ишларни белгилашга хизмат қилади, – дейди партия эксперти, шифокор Наргиза Турсунова. – Мен ҳам ўз соҳамдан келиб чиқиб, давлат Дастури лойиҳасига бирламчи тиббий-санитария тизимини (поликлиникалар) янада ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базаларини кучайтириш, соҳага замонавий инновацион тиббий асбоб-ускуналарни кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида таклифимни билдирдим.   

Тадбирда таъкидланганидек, кенг жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда билдирилган таклиф ва тавсияларга асосланиб, давлат Дастурини янада такомиллаштирган ҳолда қабул қилиш, биринчи навбатда, халқимиз фаровонлигини янада яхшилашга, уларнинг давлатга бўлган ишончини ошишига хизмат қилади.             

Рустамжон ХАКИМОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1635
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+