"O'zLiDeP press klubi": Камбағалликни қисқартириш учун қандай ишлар амалга ошириляпти?
03.07.2020, 17:46
Жорий йилнинг 26 июндаги “O’zLiDeP press klubi” лойиҳасининг иккинчи сонида “Камбағалликни қисқартириш ва ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар экиш масалалари”, муҳокама қилинди.
Мазкур тадбир O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси “Press holl”да ўтказилди. Унда соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли вазирлик идора вакиллари иштирок этди. Шунингдек Zoom дастури орқали бошқа ҳудудлардаги депутатлар ҳам қатнашди.
Тадбир давомида асосий мақсад ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экин экиш учун 300 мингга яқин оилани жалб қилиш, уларга ер майдонларини ажратиш, шартномавий муносабатлар, уруғлик ва кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий воситаларни етказиб бериш, чорвачилик учун озуқа экинларини етиштириш, агротехник тадбирларни амалга ошириш учун молиявий ресурсларни ажратиш, сув ресурсларидан фойдаланиш, солиқлар ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари, шунингдек етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш ва муаммоли масалаларга ойдинлик киритиш ва ечимларини топиш лозимлиги таъкидланди.
“O’zLiDeP press klubi”нинг иккинчи сони партиянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали тўлиқ видео шаклида эътиборингизга ҳавола этилади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Оҳангаронда бепул тиббий кўрик ўтказилди
16.03.2024, 15:08
-
Даштликларнинг сув таъминоти яхшиланади
16.03.2024, 15:06
-
Жазони ижро этиш муассасасида учрашув ўтказилди
16.03.2024, 15:04
-
Тадбиркорлар ва ёшлар “Дўстлик уйи”да
16.03.2024, 15:03
-
Тадбиркорлар билан мулоқот қилинди
16.03.2024, 15:02
Фикрингизни қолдиринг