Ургутлик партия фаоллари кам таъминланган Ботировлар оиласига уй қуриб бермоқда

07.07.2020, 15:03

Ургутлик партия фаоллари кам таъминланган Ботировлар оиласига уй қуриб бермоқда

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутати Бахтиёр Бекбоев бошчилигидаги саховатпеша тадбиркорлар ва бир гуруҳ партия фаоллари туманнинг "Сойгузар" маҳалласида яшовчи  оғир аҳволда яшаб келаётган Амриддин Ботировга уй қуриб беришга ёрдамлашмоқда.

- Ботировлар оиласи маҳаллада кам таъминланганлар рўйхатида туради. Унинг қарамоғида 3 нафар аёл бор. Жорий йил баҳор ойларнинг серёғин келиши оқибатида улар яшаётган уйни сув босиб яшаш учун яроқсиз бўлиб қолди. Сойгузар маҳалласи раиси Ш.Шароповнинг  ташаббуслари билан тадбиркор Дилшод Салимов ва яна бир неча саховатпеша партиямиз фаоллари ҳамкорликда Ботировлар оиласига уй қуриб беришга қарор қилдик, - дейди халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутати Бахтиёр Бекбоев.

Айни дамларда қурилиш ишларининг дастлабки бочқичлари якунланган. Жараёнларга маҳалла аҳли ҳам ҳашар уюштириб кўмаклашмоқда.

O’zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1120
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+