O‘zLiDeP депутати томонидан 95 нафар ёшлар иш билан таъминланди

07.07.2020, 15:07

O‘zLiDeP депутати томонидан 95 нафар ёшлар иш билан таъминланди

Коронавирус пандемияси шароитида аҳолини домимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш ишсиз фуқароларни, шу жумладан ёшларни бандлигини таъминлаш ҳар қачонгиданда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу жараёнларда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам алоҳида ўрнак кўрсатишмоқда.

Жорий йилнинг ўтган июнь ойи давомида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, тадбиркор Ғиёсиддин Бабаханов томонидан 95 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

Шу билан бирга депутат ташаббуси билан умумтаълим мактаби битирувчиларини касб-хунарга йўналтириш мақсадида «ART SOFT HOLDING» МЧЖ ва 15-сонли умумий ўртатаълим мактаби ўртасида имзоланган Ҳамкорлик келишуви асосида бугунги кунда мактабнинг

20 нафар битирувчи ўқувчиларини касбга йўналтириш юзасидан иш ташкил этилмоқда.

Албатта ёшлар бандлигини таъминлаш орқали биринчи навбатда оила даромадини ошириш ва турмуш фаровонлигини яхшилашга, айниқса ёшлар ўртасида турли хил ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишга эришилади.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+