“Аграр соҳа аёллари” уюшмаси раиси O‘zLiDePга аъзо бўлди

07.07.2020, 15:29

“Аграр соҳа аёллари” уюшмаси раиси O‘zLiDePга аъзо бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Дилбар Усмонова шу кунларда сайловчилари ҳузурида бўлиб турибди. Депутат аҳоли билан амалий мулоқотлар давомида Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмасига ҳам борди. У ерда уюшма фаолияти билан атрофлича танишиб, муаммо ва таклифларни ўрганди.  

Уюшма мақсад вазифаларига қисқача таъриф берадиган бўлсак, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш, уларни манфаатларини ҳимоя қилиш, касбий маҳоратларини ошириш, ҳуқуқий, психологик ва тадбиркорлик йўналишдаги ўқув, амалий ва кўргазмали семинарлар ўтказиш, умуман олганда, қишлоқ хўжалигида аёлларнинг фаоллигини янада оширишдан иборатдир.

– Уюшма қилаётган ишлар билан танишиб, аёлларнинг ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш, агротадбиркорликни ривожлантириш, бизнес ғояларини тайёрлашда уларга консультатив ёрдам бериш каби бир қатор йўналишларда O‘zLiDeP билан ҳамкорликда тизимли тадбирлар ташкил этиш яхши самара беришига яна бир карра амин бўлдим, – дейди Д. Усмонова. – Учрашув давомида уюшма раиси билан бу борада фикр алмашиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олдик.

Ўзаро фикр алмашув, амалий таклиф ва тавсияларга бой бўлган учрашувлар якунида уюшма раиси Адиба Ахмеджановага O‘zLiDeP сафига қўшилиши муносабати билан аъзолик гувоҳнамаси топширилди.

Диёра Болтаева,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    845
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+