Аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммо ҳал қилинди

08.07.2020, 16:28

Аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммо ҳал қилинди

O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши депутатининг ташаббуси билан яроқсиз ҳолга келган сув қувурлари янгиси билан алмаштирилиб, аҳоли муаммоси ҳал қилинди.

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Сайдимқул Бегимқуловга Гулистон шаҳри аҳолисидан мурожаат тушди. Мурожаатда Гулистон шаҳри “Сайқал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли 90, 102 ҳамда 2-уйнинг ертўласи кўп йиллардан буён сув билан тўлиб, бу аҳоли учун бирмунча ноқулайликлар келтириб чиқараётганлиги ҳақида ёзилган.

Дарҳол ишга киришган Сайдимқул Бегимқулов бир неча мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уйлар тагидан ўтган ичимлик сув тармоғи ёрилганлигини аниқлади. Шаҳар Сув оқава унитар корхонасининг 3 та техникаси ва ишчилари жалб қилинган ҳолда уйларнинг ертўласи тозаланди. Янги  сув қувури олиб келиниб янги ичимлик суви тармоғига уланди. Кўп йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган аҳоли мурожаати депутат аралашувидан сўнг ижобий ечим топди.

- Бу савобли ишни амалга оширишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят бўлими ҳамда бир нечта мутасадди идоралар яқиндан кўмак беришди, - деди Сайдимқул Бегимқулов. - Аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммо ҳал қилинди.

Дилором ЭСОНОВА,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    151
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+