Қутлуғ санага бағишлаб

20.10.2017, 17:22

Қутлуғ санага бағишлаб

Республика Манавият ва марифат маркази Бухоро вилоят бўлимида O‘zLiDeP Бухоро вилоят ва шаҳар Кенгашлари, партиянинг Бухоро халқаро аеропортидаги қуйи бўғини ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Она тилим – жону дилим” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, тилимизнинг ички имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳар бир халқ миллий ўзлиги ва ғурурининг ажралмас қисмидир. Шу маънода, ўзига хос лисоний-маънавий фазилатларга, чуқур тарихий илдизларга эга миллий тилимиз биз учун чинакам ғурур тимсолидир. Шу боис ўтган йиллар давомида она тилимизга муносабат ҳам тамоман ўзгарди. Ўзбек тили республикамизда ўтказиладиган олий даражадаги давлат анжуманлари, расмий ҳужжатлар, қонунлар, қолаверса, иш юритишнинг асосий тилига айланди.

“Давлат тили тўғрисида”ги қонунда халқимизнинг иродаси ва бағрикенглиги каби фазилатлари ҳам ўз аксини топганини кузатиш мумкин. Қонунда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши мамлакатимизда яшаётган миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмаслиги, ҳамма ўз тилида гапириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Бумамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари тилига кўрсатилган эҳтиром намунасидир.

Анвар ЭРГАШЕВ,

Бухоро халқаро аеропорти БПТ етакчиси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+