O’zLiDeP депутати шаҳрихонлик кам таъминланган оилаларни қарамоғига олди

08.07.2020, 16:29

O’zLiDeP депутати шаҳрихонлик кам таъминланган оилаларни қарамоғига олди

Хошимжон Шерматов Шаҳрихон тумани Найман маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Фуқаронинг бандлик йўналишида муаммолари етарли. Хали у ишнинг, хали бу юмушнинг бошини тутади, аммо барибир муқим фаолияти йўқлиги сабабли турмушидаги етишмовчилик ўрни тўлмайди. Турмуш ўртоғи Жаннатхон Шерматова томорқасида кунлик эҳтиёжлари учун сабзавот экинлари етиштиради. Йигитлик ғурури бировдан мадад сўрашга қўймайди. Бироқ Халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгаши депутати Шавкатбек Отабоевнинг сайлов округи ҳудудидаги кам таъминланган оилаларга яқиндан ёрдам бериш, уларнинг даромадини ошириш, камбағалликдан чиқариш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиши жараёнида ушбу фуқаронинг яшаш шароитининг ўзиёқ муаммони юзага чиқарди.

-Депутатдан миннатдормиз! - дейди Ж.Шерматова. – Шу номзодга овоз бериб янглишмаган эканмиз. Мурожаат қилишимизни кутиб турмади. Мана чинакам депутат шундай фидойи, елкадош бўлиши керак! Томорқамиздан қишин-ёзин фойдаланишимиз учун 1 сотих еримизга субсидия орқали иссиқхона қуриб берилди, 50 дона товуқ берилди. Бунинг устига газ плитасини ҳам  ҳадя қилишди. Буларнинг барчаси ортида депутатимизнинг беминнат кўмаклари бор, албатта.

Ҳовлисининг таъмирталаблиги ҳам халқ ноиби эътиборидан четда қолмади. Янги эшик ва деразалар ўрнатиб берилди.

Депутатдан миннатдор сайловчилардан яна бири Маҳпурахон Ғозиева Юзлар маҳалласининг Қалмоқ кўчасида истиқомат қилади. Икки нафар  вояга етмаган фарзандлари билан 3 йилдан буён айрим сабабларга кўра ота эшигида. Ушбу оила  депутатлик ўрганишлар асосида МФЙ томонидан кам таъминланган оилалар рўйҳатига киритилган. Шавкатбек Отабоев томонидан айни карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб келинётгани ҳам саховатнинг ёрқин кўриниши аслида. Камбағалликдан чиқариш муаммосини ҳал қилиш зарур эди. Оилани даромадга олиб кирилса, ўз-ўзидан рўзғор ҳам бутланади, бандлик таъминланади, етишмовчилик бартараф этилади. Шу мақсадда 10 та қуён берилиб, маблағ мавжуд пластик карточка тақдим этилди.

Бугунги депутатлар кечаги депутатлардан фарқ қилаётганини жуда кўп кузатяпмиз. Мурожаатни кутиб ўтирмай муаммога ечим топиб, кўмак зарур сайловчининг ёнига ўзлари шошмоқдалар. Демак, бефарқлик илдизига болта урилмоқда. Депутат ёниб ишлаяпти.

Одина Абдусаломова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 депутатлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+