Депутат кўмагида тўрткўллик Муниса Эгамбердиева ўз бизнесини бошлади

09.07.2020, 17:32

Депутат кўмагида тўрткўллик Муниса Эгамбердиева ўз бизнесини бошлади

Мамлакатимизда келажагимиз эгалари  бўлган ёшларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, уларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ёшлар учун кенг имконият ва  шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.  

Ўқийман, ишлайман, тадбиркор бўламан деган  ёшларимиз учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилмоқда. Тўрткўл тумани  "Тўрткўл" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Муниса Эгамбердиева ҳам анчадан буён тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилган.

Аммо 27 ёшли  Муниса  тадбиркорлик фаолиятини бошлашида маблағ йўқлиги учун анча қийналган. Шу боис ҳам ушбу ҳудуддан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси  Жўқорғи  Кенгесидаги  O'zLiDeP  фракцияси аъзоси  Джурабек  Бекчановга  паррандачилик билан шуғулланиш учун банкдан кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.  

Депутат Муниса Эгамбердиева билан юзма-юз мулоқот қилиб, унинг кредит олишдаги мақсади, келгуси режалари билан  яқиндан танишди ва дарҳол ишга киришди.  

Халқ вакили  мурожаат юзасидан  "Агро банк" туман филиалига борди. Шу ернинг ўзида Муниса Эгамбердиевага паррандачиликни ривожлантириши  учун  "Ҳар бир оила тадбиркор"  Давлат дастури асосида 20 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олишида амалий ёрдам берди.  

Депутат ёрдами билан мурожаатим ҳал қилинди, - дейди М.Эгамбердиева. – Эндиликда ушбу олинган маблағ эвазига паррандачиликни ривожлантириб, туман ёшларининг бандлигини ҳам таъминламоқчиман. Келажакда катта-катта мақсадларни кўзлаганман. Барча тенгдошларимни пандемия даврида уйда бўш ўтирмасдан ўзини-ўзи банд қилиб, тадбиркорлик билан шуғулланишга чақириб қоламан.    

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+