Офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди !

10.07.2020, 15:17

Офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди !

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилди. Жумладан, Давлатимиз раҳбари халқимизга мурожаат қилиб, “...яна бир бор таъкидламоқчиман: бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди. Касалликнинг бирор-бир кичик белгисини ўзингизда сездингизми, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг”, дея даъват этдилар.

Шунингдек, “Бугунги мураккаб вазиятда барчамиз «Ўз соғлиғингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!» деган шиорга амал қилиб яшашимиз шарт”, дедилар.

Ҳа, одамзод қачон бахтли бўлади, қачонки, оиласи, Ватани тинч бўлса. Тинчлик сўзи замирида жуда катта маъно бор. Бу бахт-саодат, соғлик, бойлик ва фаровонликнинг деъбочасидир. Бугун биз ҳам тинчликнинг асоси бўлган саломатлик йўлида катта машаққатни бошимиздан ўтказмоқдамиз. Албатта, бу мураккаб синов ва оғир курашни барчамиз биргаликда азми шижоатимиз, сабр-тоқатимиз билан шифокорлар кўрсатмаларига қатъий амал қилган ҳолда енгамиз.

Зеро, мамлакатимизда халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, аҳоли ижтимоий ҳимояси ва саломатлиги муҳофазасини кучайтириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Мазкур касалликнинг олдини олиш нафақат тиббиёт ходимлари вазифаси, балки ўзининг, оила аъзоларининг, Ватанимиз келажаги бўлмиш фарзандларимизнинг соғлиги учун қайғурган барча фуқароларимизнинг бурчидир.

Шундай экан, бепарво ва бефарқ бўлишга асло ҳаққимиз йўқ!

Анваржон ЖУМАНОВ,

OʼzLiDePдан сайланган Фарғона

вилояти Кенгаши депутати

 

  • Кўрилди
    634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+