O'zLiDeP депутати ёрдами билан андижонлик фуқаронинг кўзларига нур қайтди

13.07.2020, 16:41

O'zLiDeP депутати ёрдами билан андижонлик фуқаронинг кўзларига нур қайтди

Мавжудахон Мамадалиева Андижон шаҳридаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини Бобуршоҳ кўчасида истиқомат қилади. Бир неча йил аввал турмуш ўртоғи вафот этгач, ёлғизлиги билинди-қўйди. Ҳар холда кексалар бир-бирига суянч эди. Нафақаси рўзғорига аранг етиб турибди. Хартугул қўни-қўшни, маҳалла-кўй бор: холидан хабар олишади.

Олтмиш ёшли онахон беш йилдан бери кўз касаллигидан азият чекади. Бора-бора бир кўзи умуман кўрмай қолдию, текширувга боришга қарор қилди. Текширув натижалари битта кўзга тушган иккинчига ҳам ўтаётганини, зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарурлигини кўрсатди. Чиндан ҳам аёлнинг иккинчи кўзлида ҳам хиралик ортаётганди. Бироқ... операция ва дори-дармон учун маблағ керак. Нафақаси емоқ-ичмоқдан ортмаса...

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати, O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари Диёрбек Абдусаматов фуқаронинг дардига дармон бўлди. Ўз сайлов округидаги аҳоли яшаш шароитларини, эҳтиёжларини ўрганиш асносида М. Мамадалиеванинг муаммоси ярқ этиб кўзга ташланди. Депутат халқ вакили, сайловчиларини ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлагувчиси, суянчи, жигаридек инсон, керак бўлганда, ҳомийси! Д.Абдусаматов ана шу мақомларни бу сафар ҳам оқлади.

Зудлик билан Андижон шаҳридаги “Висус” кўз касалликлари клиникасига жойланган бемор қайта чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилди. Дақиқалар ҳам – ғанимат. М.Мамадалиева эртасигаёқ жарроҳлик столига ётқизилди.

-Опереция муваффақиятли ўтди, - дейди М.Мамадалиева. – Аввало, ишонч билдириб янглишмаган эканмиз. Диёрбек нафақат кўз нуримни қайтаришга сабабчи бўлди, балки ҳаётда депутат номига сазовор бўлган инсонларга нисбатан ишончни, қалбимиздаги эзгу тилакларни мустаҳкамлади.

Клиникадан уйга жавоб берилган кун ҳам ўз сайловчини ёлғизлатмади. Қўлларида гулдаста билан кириб келган депутатни кўрган онахоннинг кўзлари ёшланди. Бундай эътибор, ғамхўрлик учун қайта-қайта миннатдорлик билдирди. “Аслида мана шу мақомга муносиб топиб ишонч билдирган сайловчиларимдан мен миннатдорман” дейди депутат.

Зилола РАҲМОНОВА

  • Кўрилди
    921
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

shoyatbek 2020-07-31 20:20:25

ilohim shundy insolar kopayversin oloh martabasin uluq qilsin


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+