Шароф Рашидов туманида 20 нафар маслакдошларни бирлаштирган янги БПТ иш бошлади

13.07.2020, 17:05

Шароф Рашидов туманида 20 нафар маслакдошларни бирлаштирган янги БПТ иш бошлади

Бугунги кунда Шароф Рашидов туманида 4170 нафар маслакдошларимизни ўз сафларига бириктирган 96 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Пандемия шароитида қуйи бўғин аъзолари карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда “Саховат ва кўмак” тадбирларида фаол иштирок этишмоқда.

Туманда бошланғич партия ташкилоти сони яна биттага ошадиган бўлди. ЎзЛиДеП фаоли Феруза Норпўлатова раҳбарлик қилаётган “BAHORA TEXTILE PLYUS”  ишлаб чиқариш корхонасида 20 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган янги БПТ иш бошлади.

Ташкил этилганига беш йилдан сал кўпроқ вақт бўлган мазкур корхона сўнгги йилларда туман ҳокимлиги, халқ депутатлари  туман кенгаши депутатлари кўмагида  фаолият кўламини кенгайтириб бормоқда. Яқинда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси А.Ҳаитов, партия фаоллари, туман ҳокимликлари иштирокидаги ишчи гуруҳ ҳам корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Бугунги кунда корхонадаги тикув цехлари сони тўрттага етказилиб, уларда жами 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Айни пайтда улар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда болалар кийимлари, тиббий ниқоб ва бошқа турдаги тайёр маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бермоқдалар.

- Тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйишда ЎзЛиДеПнинг ёрдами жуда катта бўлган, - дейди корхона раҳбари Феруза Норпўлатова. – Ёшлигимдан  “Ёшлар қаноти” фаоли сифатида партия томонидан ташкил қилинган кўплаб тадбирларда, кўрик-танловларда иштирок этдим. Тажрибали тадбиркорлардан маслаҳатлар олдим. “Ташаббус – 2019” республика кўрик - танловининг вилоят босқичида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишимда ҳам партия фаолларининг ёрдами катта бўлди. Айни пайтда ҳам ЎзЛиДеП вилоят, туман Кенгаши фаоллари, депутатларнинг эътиборини, қўллаб-қувватлашларини ҳар қадамда ҳис қилиб турибмиз. Айнан шу жиҳатларни эътиборга олиб, корхонамизда ҳам бошланғич партия ташкилоти ташкил этишга қарор қилдик.

Ўз фаолиятини бошлаган янги бошланғич партия ташкилоти аъзолари маҳаллалардаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларга касб-ҳунар сирларини ўргатиш, битирувчи қизлар муаммоларини ҳал қилишда депутатларга яқиндан кўмакдош бўлишни режалаштириб қўйишган.

БПТлар билан ишлаш

гуруҳи раҳбари

Холбек АСАТОВ

  • Кўрилди
    1274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+