O'zLiDeP фаоллари аҳоли фаровонлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшмоқда

13.07.2020, 17:07

O'zLiDeP фаоллари аҳоли фаровонлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшмоқда

O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан пандемия даврида иқтисодиётни мустаҳкамлаш ҳамда бу орқали аҳоли фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.

Бу борада Гулистон шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Сайдимқул Бегимқулов ташаббуси билан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Гулистон шаҳар Кенгаши депутати С.Бегимқулов шаҳарда маҳсулотлар экспорти режасини бажаришда ташаббус кўрсатди. “Гулистонэкстраёғ” АЖ томонидан 240 тонна ўсимлик ёғи 184.440 минг АҚШ доллари миқдорида Тожикистон ва Афғонистон давлатларига экспорт қилинди.

Бу соҳадаги ишлар депутат саъйи ҳаракати билан изчил давом эттирилмоқда.

- Келгусида шаҳарнинг экспорт режаси юз фоизга адо этилишида бор имкониятларимиздан фойдаланамиз, - дейди Сайдимқул Бегимқулов. - Иқтисодиётнинг мустаҳкамлиги аҳоли фаровонлигининг гаровидир.

Рустам Қўшбоқов,

  O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

 ижрочи котиби

  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+