Жамоатчилик маъқул деса – маъқул, номаъқул деса – номаъқул бўлади

13.07.2020, 17:12

Жамоатчилик маъқул деса – маъқул, номаъқул деса – номаъқул бўлади

Жамоатчилик назорати институти фаолиятини бугунги тезкор замон талаблари даражасида ташкил этиш бўйича ҳали амалга оширилиши лозим бўлган муаммоли масалалар борлигидан кўз юмиб бўлмайди, албатта. Хусусан, мамлакатимизда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш субъектлари бўлган нодавлат ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш лозимлигини очиқ эътироф этиш жоиз.

I. “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори”. Бу қандай ғоя?

Бу ғоя Президентимиз томонидан Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилганидан хабарингиз бор.

Қачонки, жамият амалга оширилаётган ислоҳотлар ташаббускори бўлса, аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштироки кўлами кенгаяди, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ўзаро яқин ҳамкорлиги ўрнатилади, шунингдек давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш имкониятлари яратилади.

Президентимиз ташаббусининг амалдаги инъикоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Жамоатчилик палатаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жамоатчилик палаталари ташкил этилишини келтиришимиз мумкин.

II. Жамоатчилик палатаси нима билан шуғулланади?

Жамоатчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бу - аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва соҳаларда жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, уларнинг ечими бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси палаталарига ва Ҳукуматга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиб бориш этиб белгиланган. Шунингдек, фуқaрoлaр, нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри, oммaвий axбoрoт вoситaлaри вaкиллaри вa блогерларнинг сўз эркинлиги, фуқaрoлaрнинг axбoрoт олиш ва тaрқaтиш ҳуқуқини aмaлгa oшириш, ахборот эркинлиги кaфoлaтлaрини тaъминлaш бўйича муҳoкaмaларга жaлб этиш ҳамда мазкур масалаларга оид амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳам мазкур Жамоатчилик палатасининг фаолият йўналишларидан ҳисобланади.

III. Жамоатчилик палатасининг ташкилий тузилмаси қандай?

Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлиб, унинг 18 нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади, яна 18 нафар аъзоси республика миқёсида фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари тақдим этган номзодлар орасидан танлов асосида Жамоатчилик палатаси қарорига асосан аъзо этиб қабул қилинади, 14 нафар аъзоси эса ҳудудий жамоатчилик палаталари вакиллари бўлиб, улар лавозими бўйича ҳудудий жамоатчилик палаталари раислари ҳисобланадилар.

Ҳудудий жамоатчилик палатаси таркиби жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлади. Улар жамоатчилик форумларида тавсия этилган ҳудудларда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакилларидан шакллантирилади.

IV. Жамоатчилик палатаси фақат жамоатчилик асосида ишлайдими ёки унинг ижро органи борми?

Жамоатчилик палатасининг ижро органи юридик шахс мақомига эга бўлган Аппарати ҳисобланади. Аппарат штат бирликлари ва моддий-техника базаси тугатилаётган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ҳисобидан, ҳудудий бўлинмалар штат бирликлари эса мазкур Марказнинг ҳудудий бўлинмалари штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.

V. Жамоатчилик палатаси ва ҳудудий жамоатчилик палаталари аъзоларининг ваколат муддати қанча?

Уларнинг ваколат муддати Жамоатчилик палатаси ва ҳудудий жамоатчилик палаталарининг биринчи умумий йиғилишлари ўтказилган кундан бошлаб, 3 йил этиб белгиланади.

Энг муҳими...

Мурожаатномада жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим масалаларга доир қарорларни қабул қилишда жамоатчилик билан маслаҳатлар, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш мажбурийлигини аниқ белгилаш, жамоатчилик маъқул деса – маъқул, номаъқул деса – номаъқул бўлиши кераклиги айтиб ўтилганди.

Шу нуқтаи назардан бу ишларни амалга оширишда жамоатчилик учун минбар вазифасини ўтайдиган Жамоатчилик палатасининг ҳуқуқий мақомини янада мустаҳкамловчи “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. 

Зафар Худайбердиев,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    876
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Mirodiljon Mirzoxidovich2020-07-13 18:08:12

Xorazm viloyati Xiva shahrida Mamun Jahon tillari nodavlat Oliy ta'lim dargohi litsenziya shartlarini bajarsada nima uchun litsenziya berilmayapti jamoatchilik ushbu oliy talim dargohi faoliyat yuritishini hohlaydi Liberal demokratik partiyasidan va hukumatimizdan iltimos


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+