O'zLiDeP депутати сардобалик 10 та оилага саховат кўрсатди

14.07.2020, 17:47

O'zLiDeP депутати сардобалик 10 та оилага саховат кўрсатди

O`zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши депутати Ўғилой Бурҳонова Сардоба фожеасидан зарар кўрган ва ҳозирда Сайхунобод туманининг "Нурли йўл" ва "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларда вақтинча истиқомат қилаётган оилалар ҳолидан мунтазам хабар олиб турибди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раисининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ҳам самарали фаолият олиб бораётган Ўғилой Бурҳонова 10 нафардан ортиқ сардобаликларга кийим-кечаклар, кўрпа ва ёстиқлар, маиший техника ҳамда озиқ-овқатлар, антисептик воситаларни етказиб беришга бош-қош бўлди.

- Бундай хайрли ишларни ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳам амалга оширяпмиз, - деди Ўғилой Бурҳонова.- Бу каби хайрли ва савобли ишлар кўламини янада ошириб кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳам назардан қочирмаймиз.

     Абдужаббор Эрназаров,

     O`zLiDeP  Сайхунобод туман Кенгаши

         аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+