Миллий армиямиз – жасорат мактаби

15.01.2018, 14:54

Миллий армиямиз – жасорат мактаби

O‘zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши томонидан 14 – январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда маданий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳридаги 10-329 ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар,  қўлга киритаётган барча ютуқларимиз замирида тинчлик ва осойишталик мужассам эканини алоҳида таъкидладилар. Мустақиллик йилларида миллий армиямизни жанговар тайёргарлиги, Қуролли Кучларимизнинг мудофаа қудрати ва жанговар салоҳиятини ошириш, армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани алоҳида қайд этилди.

– Миллий армиямиз ёшларнинг иродасини тоблайдиган, уларни ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялайдиган жасорат ва матонат мактабига айланди, – дейди O‘zLiDeP Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Мўминов – Ёшларимизнинг ҳарбий хизматга, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга бўлган   интилиши кучайди.

Тадбирда давлатимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш O‘zLiDePнинг ҳам устувор вазифаси экани эътироф этилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+